Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ

yangiliklar / murojaatlar 12-окт, 19:359 999
Мамлакатимизда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, Қашқадарё вилояти прокуратураси масъуллари томонидан ҳам бу борада қатор амалий чора-тадбирлар мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилган.
Бугун вилоят прокурори Салом Самадов раҳбарлигида Чироқчи тумани 2-сектор ҳудудидаги "Амир Темур" маҳалласи Жар маданият марказида ўтказилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари ҳамда муаммоларига ечим излаб келган 32 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабулда 16 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, имконияти чекланган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқ таёқ, 1 нафарига қон босимини ўлчаш ускунаси ҳамда 3 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари, 1 нафар ёшга эса пайвандлаш ускунаси ва  4 нафар ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи учун тўлов сертификатлари тақдим этилди. 
Ўтказилган қабул давомида ташкил этилган "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркасида 2 нафар фуқаро касб-ҳунар мактабларига ўқиш учун йўналтирилган бўлса, 1 нафар фуқаро эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Қайд этиш жоизки, ўтказилаётган қабулларда асосий эътибор фуқароларнинг арз ва шикоятларида келтирилган ҳолатларни жойида ечимини топишга, бюрократик тўсиқларни бартараф этиб, адолат ва шаффофлик тамойилларини қарор топишига одамларда ишончни янада мустаҳкамлашга қаратилмоқда. 
Ўз навбатида ўрганиш ва синчиклаб текширишни назарда тутувчи ҳолатлар мавжуд бўлган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.
Вилоят прокурори Салом Самадов Чироқчи туманига ташрифи давомида туман прокурори Баҳодир Худойқулов ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги "Чоршанба" маҳалласида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтарига" киритилган, уй-жойга муҳтож фуқаро Севара Бозорованинг ҳовлисида янгидан қурилаётган уй-жойнинг қурилиш жараёни билан ҳам яқиндан танишиб, оила фарзандларига кийим-бошлар совға қилди.
Ушбу қабулдан келиб чиқиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни муаммоларини ижобий ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятида амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларни касбга йўналтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

✍️Жаҳонгир Ахмедов,
Чироқчи тумани прокурори ёрдамчиси. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR