"Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", "Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак". Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд имконияти чекланган фуқароларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бу борада Чироқчи туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туман ҳокими Нодир Эркаев ташаббуси билан имконияти чекланган икки нафар фуқароларга электр юритмали ногиронлик аравачалари олиб берилди. Туманнинг "Паканди" маҳалласида умргузоронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жўра бобо Ёдгоровнинг юриши, ҳаракат қилиши қийин эди. Жорий йилнинг август ойида Жўра бобо Ёдгоровнинг хонадонида меҳмон бўлган туман ҳокими Нодир Эркаев ва нуроний отахон ўртасида кечган суҳбат давомида Жўра бобо электр юритмали аравачага эҳтиёжи борлигини билдирган эди. Мана бугун Жўра бобонинг мурожаати ўз ечимини топди. – Ҳукуматимизга, Президентимизга раҳмат, – дейди Жўра бобо Ёдгоров. – Очиғи, мени эслаб, ҳолимдан хабар олишганидан, электр юритмали ногиронлик аравачаси берилганидан бошим кўкка етди. Мана шундай хайрли ишлар бошида турган инсонлар ҳамиша омон бўлсин. Юртимиздан тинчлик, қут-барака аримасин. Айни кунда туманда истиқомат қилаётган ногиронларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда."Кишмиштепа" маҳалласида истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқаро Нодира Янгибоева ҳам туман ҳокими билан бўлган учрашуви давомида электр юритмали аравачага эҳтиёжи борлиги ҳақида маълум қилган эди. Туман ҳокими бугун Нодира Янгибоеванинг хонадонига ташриф буюриб, ваъда қилинган электр юритмали аравачани унга топширди.Бу каби хайрли ишлардан кўзланган мақсад жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдир. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.