#ДЕПУТАТ_МИНБАРИ
"Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", "Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак". Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.
Чироқчида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш фуқароларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга қаратилган амалий ишлар кўлами кун сайин ошиб бормоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун "Чамбил" маҳалласида ташкил этилди. Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши депутатлари, Кенгаш раиси Нодир Эркаев бошчилигида "Депутат халқ ичида" шиори остида туманнинг "Чамбил" маҳалласи Оқчова қишлоғида хонадонбай юриш тамойили асосида аҳоли муаммоларини ўрганди.
15-Оқчова сайлов округидан сайланган депутат Нодир Эркаев раҳбарлигида "халқ вакиллари" яёв қишлоқ кўчалари бўйлаб юриб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар, ички йўллар таъмири, электр ва сув таъминоти сингари ижтимоий масалаларни ўрганиши давомида қишлоқда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига кириб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни манзилли ўрганди.
Хусусан, қишлоқда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Руёб Сафарованинг хонадонида бўлган Кенгаш раиси Н.Эркаев бошчилигидаги депутатлик гуруҳи вакиллари фуқаронинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Олиб борилган ўрганишлар давомида Руёб Сафарованинг турмуш ўртоғи 80 ёшни қоралаб қолганлиги ва саломатлигида муаммолари борлиги, бир нафар фарзанди ҳали мактаб ўқувчиси ва уй-жойи таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланди.
Ўрганишлар натижасида, фуқарога 2 хонали янги уй-жой қуриб берилиши ва Р.Сафарова жамоатчилик асосида ишга жалб этилиши ҳамда фарзандига мактаб формаси, қишки кийим-бош олиб берилиши фуқарога маълум қилинди ҳамда унга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Хонадонбай ўрганишлар давомида маҳаллий аҳоли вакиллари қишлоқда яшовчи эҳтиёжманд Махматмурод Йўлдошовнинг хонадонига депутатларни етаклади.
Хонадонбай ўрганишлар давомида маҳаллий аҳоли вакиллари қишлоқда яшовчи эҳтиёжманд Махматмурод Йўлдошовнинг хонадонига депутатларни етаклади.
М.Йўлдошов 75 ёшни қаршилаган, турмушдаги муаммолар сабабли кеч оила қурган, фарзандлари ҳали вояга етмаган. Ўзи эса, қули гул уста. Бироқ, ишдаги эҳтиётсизлик туфайли кўриш қобилиятидан ажралган. Бугун оиланинг боқувчиси меҳнат қилиш қобилиятига эга эмас. Депутатлар томонидан оиланинг ижтимоий аҳволини ўрганиши давомида М.Йўлдошовнинг саломатлигини тиклаши учун шифохонада даволаниши ва оилани иқтисодий ҳолатини яхшилаш хусусида ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Депутатлар гуруҳи қишлоқда олиб борган ўрганишлари натижасида ички йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизиш ишлари бугундан бошланишини маълум қилишди.
Ўрганиш давомида электр таъминотини яхшилаш, яроқсиз симёғочлар ўрнига темир-бетон устунлар ўрнатиш, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш каби бир неча йиллардан буён ечимини кутаётган муаммолар ечими юзасидан аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, қишнинг қорли-қировли кунларига қолдирмай ички йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизиш, аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида трансформатор ўрнатиш, темир-бетон устунлар ўрнатилиши белгиланди.
Бутун дунё мусулмонларига ҳос бўлган эзгу амаллардан бири эҳсон чиқаришдир. Зоҳирий ва ботиний неъматлари учун Яратганга шукрона тарзида қон чиқариб, жонлиқ сўйиш ва Қуръон тиловат қилиш хайрли амалдир.
Аҳоли вакиллари билан бўлган учрашув давомида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга гўшт тарқатди.
Аҳоли вакиллари билан бўлган учрашув давомида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга гўшт тарқатди.