Ғалла парваришида бой тажрибага эга деҳқонлар юқори ҳосилдорликка эришиш учун зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширишга ҳаракат қилаётир. Бунинг учун ҳудудлардаги тўрт сектор раҳбарлари масъулияти оширилиб, барча дала юмушларини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Ҳудудларда штаблар, маҳаллий ўғит ташиб чиқариш отрядлари фаолияти йўлга қўйилган. Ўғит жамғариш ва майсазорларга чиқариш фермер хўжаликлари кесимида белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.
– Бу йил шароитда ғаллазорларни маҳаллий ўғит билан меъёрида озиқлантириб, шарбат усулида суғориш далада намгарчиликни узоқ сақлаб, майсанинг яхши ривожланишига кўмаклашади, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Улуғбек Тожиев. – Майсалар зараркунандаларга чидамли, ҳосили эса мўл бўлади. Сув ресурслари тежалади. Деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибасида синовдан ўтган бу усулни қўллаш учун фермерларга барча шароит яратилган. Режа-жадвал асосида фермер хўжаликларининг ҳар гектар майдонига камида 5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқарилмоқда. Бу юмушларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши “Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат” даврини муваффақиятли ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Мутахассисларнинг фикрича, майсалар турли касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилинмаса, ҳосилдорликка жиддий зарар етказади. Натижада мўлжалдаги ҳосил чўғи камайиб, доннинг сифати пасаяди. Шу боис туманда турли ҳашарот ва зараркунандаларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманидаги ғалла майсалари бир текис кўкка бўй чўзмоқда. Ғаллазорларни шарбат усулида суғориб, озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Экинни ҳар хил зараркунанда ва касалликлардан асраш чоралари кўрилади.
Тумандаги “Сардор Эшмухаммад” фермер хўжалигига 50 тонна маҳаллий ўғит олиб чиқарилди. Хўжалик деҳқонлари экин майдонинида маҳаллий иқлимга мос, серҳосил “Гром” навли ғалла етиштираётир. Майса ҳозиргача тўрт марта суғорилди.
Туманидаги ғалла майсалари бир текис кўкка бўй чўзмоқда. Ғаллазорларни шарбат усулида суғориб, озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Экинни ҳар хил зараркунанда ва касалликлардан асраш чоралари кўрилади.
Тумандаги “Сардор Эшмухаммад” фермер хўжалигига 50 тонна маҳаллий ўғит олиб чиқарилди. Хўжалик деҳқонлари экин майдонинида маҳаллий иқлимга мос, серҳосил “Гром” навли ғалла етиштираётир. Майса ҳозиргача тўрт марта суғорилди.
– Дон – ризқ-рўзимиз, фаровон, тўкин ҳаётимиз манбаи, – дейди фермер хўжалиги раҳбари. – Бу йил қиш ва баҳор фаслларида ёғингарчилик яхши бўлаётгани майса ривожига ўз таъсирини ўтказди. Энди мўлжалдаги ҳосилни тўплаш учун тажрибали ғаллакорлар тавсияси асосида иш юритмоқдамиз. Шарбат усулида суғориш, озиқлантириш ишлари агротехник тадбирлар асосида ташкил эталаётир. Етарли миқдорда маҳаллий ўғит жамғарилиб, пешма-пеш далага чиқарилмоқда. Майсаларни зараркунанда ва ҳашаротлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.