Бугунги фаолар йиғилишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарати гуруҳ раҳбарлари, мутахассислари, тумандаги давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, тегишли туман ташкилотлари ва муассасалари, туман секторлари раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, махалла фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Чироқчи туман ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва бўлим бошлиғининг ўринбосарларини лавозимларга тайинлаш бўйича туман фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Илхом Арзиқулов 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Обод ва хавфсиз маҳалла" янги тизимини жорий этиш, жиноятчиликни олдини олиш каби вазифаларининг Чироқчи туманидаги ижросига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи сифатида Шавкат Чоршанбиевни туман фаолларига таништирди.
Маҳалла ва оила масалалари бўлим бошлиғининг Хотин-қизларларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига аввал туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Гулсора Сулаймонова тайинланди.Шундан сўнг, Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи сифатида Шавкат Чоршанбиевни туман фаолларига таништирди.
Шунингдек, Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Норбек Қобилов Маҳалла ва оила масалалари бўлим бошлиғининг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хасан Рахматов эса Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.