Бугунги шиддат билан тараққий этаётган замонада ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш масаласи кечиктириб бўлмайдиган давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – келажагимизни бугунгидан-да нурафшон этиш. Ёшларимизни буюк аждодларимизга муносиб ворислар қилиб вояга етказишдан иборатдир.
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб – билим манбаи. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ биз ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддитли ривожланган даврда беқиёс имкониятлар макони, инсон тафаккури маҳсули, тараққиётимиз меваси бўлган интернет орқали чексиз ахборот манбаалари бутун дунёни кафтингиздагидек намоён қилади. Исталган маълумотни матбуот нашрларсиз, китобларсиз ҳам бошқа манбалардан топиб олиш мумкин. Аммо уша қабул қилиб олаётган минглаб маълумотларимизни қай бирини четлаб ўтиш, қай бирини қабул қилишни, саралаш, салбий ҳолатларни олдини олишни бизга китоб, китобхонлик маданияти ўргатади десак асло муболаға бўлмайди.
2-ихтисослаштирилган мактабда «Китоб менинг дўстим» шиори остида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. Китоб дўконлари ўзларининг 1500 дан ортиқ нусхалардаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва бошқа жанрларда чоп этилган китоблари билан иштирок этишди.
Бир сўз билан айтганда, мамлакат келажаги, ватан тараққиёти ёшларнинг эртаси уларнинг қандай таълим ва тарбия олганлигига боғлиқ. Шундай экан, ёшларимизга китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш, маънавиятини юксалтириш китоб тарғиботини кучайтириш бугунги кун талабидир.