UZ RU
Menyu
» » Туман ҳокими кубогини мезбон спортчилар қўлга киритди

Туман ҳокими кубогини мезбон спортчилар қўлга киритди

Мусобақада Косон, Яккабоғ, Ғузор ҳамда Шаҳрисабзлик ва мезбон Чироқчилик  ёш курашчилар ўз вазн тоифасида гиламга тушдилар. Умумжамоа ҳисобида мезбон курашчилар рақибларига имконият қолдирмади ва кубогни қўлга киритишди.

Фарҳод ЖУМАНОВ, Чироқчи туман 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори:

- Ушбу спорт тадбирида иштирок этган ўқувчиларимиз орасида иқтидорли ва ғалабага бўлган иштиёқи юқори бўлган спортчилар кўпчиликни ташкил этади. Дониёр Ахмедов, Акром Салимов, Шаҳриёр Исломов, Муниса Алишерова сингари ўқувчиларимиз келгусида терма жамоамиз сафида Ватан байроғини кўкларга кўтаришга ишонамиз.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив