Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Спортчалик юртни дунёга танитадиган соҳа йўқ!

--- 02-фев, 11:399 1 815

Бугунги кунда спорт ривожи йўлида янги ғоялар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларга муносиб тайёрланиши, турнирлар ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортни оммалаштириш, аҳолининг турли қатламлари орасида янги иқтидорларни кашф этиш, улар ичидан терма жамоа учун муносиб номзодларни етиштириб бериш йўлида кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.


Чемпионни тарбиялаш – осон бўлмаган вазифалардан бири ҳисобланади. Аввалига уни пайқай олиш лозим. Кейин эса уни муносиб тайёрлаш, мунтазам равишда бирга ишлаш керак бўлади. Нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлик бўйича ҳам алоҳида меҳнат талаб қилинади.


31 январь - 1 февраль кунлари Чироқчи туман ҳокими кубоги учун вилоят очиқ  чемпионати бўлиб ўтди. Унда 41 вазн тоифасида 138 нафар ёш спортчилар рингга кўтарилишди. Қўшни Тожикистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидан келган ёш умидли спортчилар ўз вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Умумжамоа ҳисобида Туман ҳокими кубоги мезбон спортчиларга насиб этди. Иккинчи ўрин тожикистонлик спортчиларга, учинчи ўрин, сурхондарёлик спортчиларга насиб этди.


Мусобақада ўзини кўрсатган ёш спортчиларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг қиматбаҳо совғалари ва дипломлари топширилди. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR