Туманнинг Чоштепа маҳалласидаги гидропоника усулидаги иссиқхонага ҳоким ва тадбиркорлар бизнес саёҳат уюштиришди. Бизнес саёҳат туман ҳокими Хуррам Жураев, туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳамда тумандаги тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари билан “Барчамиз тадбиркорга мададкормиз” мавзусида ташкил этилди.
Туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркор ва ишбилармонлар мамлакатимизда, жумладан туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бизнес юритиш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишдаги афзалликлар, имтиёз ҳамда яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Айниқса, Президентимиз томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида билдирган фикрлари, тавсия ва топшириқлари юзасидан қизғин мунозаралар билдирилди.
– Президентимизнинг биз тадбиркорлар учун яратиб бераётган имкониятлари бизни янада кўпроқ ўз устимизда ишлашга чақириқ деб ҳисоблайман, – дейди, тадбиркор Фарход Жураев . – Негаки, тадбиркор сифатида жуда кўп ишларни амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор борлигини, аммо мавжуд имкониятлардан тўла фойдалана олмаётганимизни доим ич-ичимдан ҳис қиламан. Шундай экан барча тумандошларимизни ўз бизнесларини бошлашга, агарда бошлаган бўлса янада ривожлантиришга чорлайман. Зеро, мустақил юртимизда ҳалол ва астойдил ишлаган ҳеч бир кишининг меҳнати зое кетмайди.