Чироқчида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.


Мусобақа аввалида сўз олган ҳамкор ташкилот вакиллари Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бугун алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа ҳам навқирон авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро муҳофазасига оид билимини бойитиш, ёшларда фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва ўзгаларга ёрдам бериш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Тадбир доирасида таълим муассасаларидаги “Ёш қутқарувчилар” клуби фаолиятини акс эттирган кўргазмалар намойиш қилинди.
Иштирокчилар соҳага доир билими, фуқаро муҳофазаси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш, чодир ўрнатиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш жараёнидаги жисмоний машқлар ва 100 метрга тўсиқлар оша эстафетали югуриш каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.
Умумтаълим мактаблари ўртасида 106-мактабнинг "Сохибқирон издошлари" жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Касб-ҳунар коллежлари ўртасида эса Бешчашма қурилиш касб-ҳунар коллежининг "Бешчашма" жамоаси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Биринчиликни қўлга киритган жамоалар энди мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этишади.
Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting
| « Декабрь 2025 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 | ||||
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat portali
O‘zbekiston respublikasi oliy majlisi senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi
Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasi bo‘yicha davlat inspeksiyasi