Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Қайси турдаги беморларга дори воситалари бепул таъминланади?

--- 24-апр, 15:039 1 050


Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари РЎЙХАТИ тасдиқланган бўлиб, улар қуйидагилар:  

1. Онкологик касалликларга чалинганлар.
2. Сил касаллигига чалинганлар.
3. Мохов касаллигига чалинганлар.
4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар.
5. Руҳий касалликларга чалинганлар.
6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.
7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.
8. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.
9. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
10. 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари.
11. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар.
12. Байналмилалчи жангчилар.
13. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.


✍️У.Жобборов, Чироқчи туман адлия бўлими бошлиғи.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR