Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Туман ҳокими Хуррам Жураев Зулфия мукофоти соҳибаси билан учрашди

--- 24-мар, 15:169 1 202

«Бундай юксак мукофотга эришганимдан ғоят бахтиёрман. Зулфияхонимдек забардаст, Ватанига, халқига, ўз виждони, ҳаётий қарашларига содиқ бўлган шоира номи билан юритилувчи мукофот билан тақдирланиш биздан ўқишда, ижодда, жамоатчилик ишларида янада масъулиятли ҳамда билдирилган юксак ишончга муносиб бўлишга чорлайди», – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2020 йилги соҳибаси, Мадина Норчаева

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизлардан бири чироқчилик Зулфия давлат мукофоти соҳибаси Мадина Норчаевадир.

Бугун Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев Мадинани юксак мукофотни қўлга киритгани билан табриклади. Унинг келгуси ишларига омад тилаган туман раҳбари Мадинага қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, туман прокурори Баходир Худойқулов, давлат хавфсизлик хизмати вакили Рустам Сапарбаев ҳамда туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқуловлар ҳам Зулфия мукофоти соҳибасини эришган ютуқлари билан қизғин муборакбот этишди. Ха чироқчилик ёшлар ҳар жабҳада пешқадам Зулфия давлат мукофоти соҳибаси Мадина Норчаева ана шундай шижоатли тиришқоқ чироқчилик ёшлардан бири. Турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган қизлар учун “Зулфия” Давлат мукофотининг таъсис этилиши ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилиши ёшларга билдирилаётган юксак ишонч намунасидир. Уни оқлаш ва эл-юрт фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш, кимлигимиз ва қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъи назар, фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР