Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Коронавирусга чалинган 14 ёшли чироқчилик беморнинг яна бир опаси ва укасида ҳам хасталик аниқланди

--- 07-апр, 00:409 865
Қашқадарёда коронавирус юқтириб олган 14 ёшли чироқчилик беморнинг яна бир опаси ва укасида ҳам хасталик аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Aйни пайтда вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар 6 нафарга етган. Улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада.

Вилоятда дастлаб чироқчилик 14 ёшли ўсмир мазкур инфекцияни пойтахтда яшайдиган қариндошидан юқтириб олганди. Сўнг унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опасида ҳам хасталик аниқланди ва улар яшаган қишлоқ карантинга олинди.

Маълум бўлишича, кейинги икки бемор ҳам 14 ёшли беморнинг 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укаси. 56 ёшли олтинчи бемор эса Чироқчи туманининг бошқа қишлоғидан, у Тошкентдаги фирмада ишлаган.

Aниқланишича, вилоятда дастлаб 4872 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3338 нафари эпидемиологик вазият барқарор бўлмаган давлатлардан келган. 125 нафари эса хорижлик фуқаролар бўлган. 437 нафар фуқаро карантин муддатини ўтаб, соғломлиги аниқлангач, яшаш манзилига жўнатилган.

Вилоят бўйича 1765 нафар фуқаро коронавирусга шубҳа қилиниб, уй шароитидаги карантинга олинган. 328 нафар фуқаро стационар шароитда карантинда сақланмоқда.

Таъкидлаш лозим, айни кунда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 397 нафарни ташкил этмоқда. Шу кунгача 30 нафар бемор соғайди. Икки киши вафот этди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR