Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида қайнсингил янгасини пичоқлаб ўлдирди. 9 ойлик чақалоқни ҳам аяб ўтирмади

--- 28-апр, 17:299 2 789

Чироқчи туманидаги “Тошли” маҳалла фуқаролар йиғини Қоракамар қишлоғида яшовчи Н. Д. турмуш ўртоғи билан 11 нафар фарзандни тарбиялаб, уларнинг бахту камолини кўриб яшашни орзу қилган бўлса, ажабмас. Аммо фарзандлар орасида қизлари М. ва Ш.нинг бахти очилмади. Улар уйда ўтириб қолишди. Натижада Ш. ҳамда қўшни уйда яшовчи акасининг хотини М.Қ. ўртасида келишмовчилик келиб чиқди.
Posta.uz нашрининг ёзишича, келин ва қайнсингил ўртасидаги узоқ йиллик низо жорий йилнинг 20 апрель куни яна қўзғалди. Шу куни тахминан соат 09:00ларда улар жанжаллашиб қолишди. Оқибатда жаҳлини жиловлай олмаган Ш. ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини янгасининг қорин ва кўкрагига бир неча маротаба санчиб, уни қасддан ўлдиради.
Бу ҳам камлик қилганидек, Ш. ҳали М.Қ.нинг 9 ойлик гўдагининг қорнига икки марта пичоқ санчади. Яхшиямки, боланинг эгнидаги кийимлари қалинлик қилиб, чақалоққа зиён етмайди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR