Маълумки, ҳар йили дунёда 26 июнь Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланиб, турли хилдаги тадбирлар ўтказилади. Шундай экан, бу глобал муаммо бутундунё мутахассисларини ташвишга солаётган долзарб масалалардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.Аввало, гиёҳвандлик – инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабул қилишга мойилликнинг шаклланиши билан боғлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланиши ҳисобланади ҳамда у инсон шахси ва руҳий ҳолати чуқур ўзгаришига, шунингдек, тана ички аъзолари фаолияти жиддий зарарланишига олиб келади. Одамларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ундайдиган асосий нарса уларнинг наркотик моддалар томонидан чақириладиган субъектив ёқимли кечинмаларни такрорий равишда ҳис қилишга бўлган интилишидир.
Ҳар бир гиёҳванд ўз хоҳиш-иродаси билан ёки ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда кайфиятини кўтариш, эмоционал ҳолатини яхшилаш учун ҳаддан ташқари кучли эҳтиёж сезади. Гиёҳванд моддаларни дастлабки пайтда истеъмол қилишдан мақсад, ўзини безовта қилаётган – чарчоқлик ва ҳаётдан қониқмаслик каби ҳиссиётлар исканжасидан вақтинчалик бўлса ҳам қутулишдир.
Гиёҳвандликка олиб келувчи омиллар қаторида айримларга хос иродасизлик, шунингдек, ўзининг нуқсонли табиати, қобилиятсизлиги туфайли одамлар ўртасида мулоқот ўрната олмаслиги каби салбий таъсирлардан қутулишга интилиш сингари ҳолатларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Гиёҳвандлар наркотик моддаларга нисбатан дастлаб руҳий, сўнгра жисмонан боғланиб қоладилар. Руҳий боғланиш деганда инсоннинг гиёҳванд моддалар таъсирида дастлаб ҳис этган ёқимли сезги ва кечинмаларини яна қайтадан ҳис қилиши тушунилади. Ана шу дастлабки босқичдаёқ организмнинг талабини у ёки бу сабабларга кўра қондирмаслик бемор кайфиятининг бузилиши, яъни депрессия ҳолатини келтириб чиқаради ва унда наркотик моддага боғланиш пайдо бўла бошлайди. Бу босқичда невроз аломатлари кўзга ташланиб, жаҳл тез чиқиши, чарчаш, фикри тарқоқлиги, сезувчанлик ортиши, вегетатив асаб тизими фаолияти бузилиши каби белгилар пайдо бўлади.
Ушбу заҳри қотилни қабул қилиш натижасида ўсмирлар ва болалар организмида бир қатор ўзгаришлар, яъни асаб-руҳий тизими фаолияти бузилиши, сезиш, эслаш, фикрлаш қобилияти пасайиши ва йўқолиши кузатилади. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида организмда психологик ҳамда жисмоний мойилликлар келиб чиқади. Гиёҳвандлик кўчасига кирган инсонлар руҳий мойилликда бўлиб, улар палапартиш юришлари билан ташқи томондан ўзга одам эътиборини тортади.
Гиёҳвандликка қарши кураш: гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни ман этувчи, таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимлик турларини ўстиришни тақиқлаш, гиёҳвандларни ўз вақтида аниқлаб, ишга жалб қилиш, давлат чегаралари орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга тўсиқ яратиш, гиёҳвандларни даволаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан олиб борилади.

Бердиёр Халилов,
Чироқчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаган ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия масъул котиби.