Чироқчи туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳар куни туманнинг марказий кўчалари ва уларга туташ бўлган аҳоли кўп йиғиладиган масканларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Чироқчи озиқ-овқат деҳқон бозорига харид учун келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанаётганлигини кузатишингиз мумкин.
Ушбу жараёнда туман ФВБнинг асосий турдаги ёнғин ўчириш автомобиллари 1 фоизли хлор эритмаси билан тўлдирилиб, санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари иштирокида туманнинг марказий кўчаларида жойлашган савдо дўконлари, туман деҳқон бозор ҳудуди ва туман тиббиёт бирлашмаси биносида дезинфекция ишлари қилинаётир.
Баҳор фаслида нафақат коронавирус, балки бошқа бир қатор юқумли касалликлар авж оладиган мавсум ҳисобланади. Бунга сабаб қишдан сўнг, инсон иммунитетининг сусайиши ҳамда баҳорда юқумли касалликлар инфекциялари ривожланиши учун қулай шароит бўлиши билан боғлиқ. Бу каби профилактик чора-тадбирлар эса аҳоли ўртасида юқумли касалликлар, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининиг олдини олишда самарали ҳисобланади.
Маълумот учун, олиб борилаётган барча ишлар профилактик кўринишга эга бўлиб вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келгани йўқ.
Маълумот учун, олиб борилаётган барча ишлар профилактик кўринишга эга бўлиб вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келгани йўқ.