Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Янгиланиб бораётган Чироқчи

--- 09-фев, 09:579 1 579

Туман марказида жойлашган «Чироқчи» маҳалласи меҳмондўст, меҳнаткаш аҳолиси билан нафақат туманда балки, вилоятда ҳам ўз ўрнига эга маҳаллалардан биридир.

Маҳаллада 3336 нафар киши яшайди. Уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, сўнгги икки йил мобайнида маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари маҳалла аҳлини янги марралар сари ундамоқда.


Президентимиз ташаббуси билан Чироқчи маҳалласида аҳолининг турмуш маданияти ва фаровонлигини ошириш мақсадида “Обод марказ” дастури асосида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бугун ўз ифодасини топмоқда, дейди,- туман ҳокими Х. Жураев.



9 февраль куни “Маданият” тўйхонасида маҳалла фаоллари билан сектор ва мутасадди  раҳбарлар учрашди. Маҳаллани янада ободонлаштириш, туман маркази қиёфасини тубдан ўзгартириш ишларини бошлаш  олдидан нуроний отахонлар ва маҳалла фаоллари бир пиёла чойга таклиф этилди.


Бу саъй-ҳаракатларда фидойи “чироқчиликлар” ҳам қўл қовуштириб турмай, муносиб ҳисса қўшаётгани кишини қувонтиради. Жумладан, хусусий тадбиркор Улуғбек Жураев ўз маблағи ҳисобидан Давлатимиз раҳбари илгари сурган беш ташаббусни бир манзилга жам қилиш ниятида. Аниқроқ айтганда тадбиркор беш ташаббус йўналишларини ўзида мужассам этган марказ барпо этмоқчи. 


Марказда


Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиш;
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш;
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш;
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутилган.


Шунингдек, марказда маҳалла гузари, спорт зал, маслаҳат маркази, оталар чойхонаси қурилиши ҳам эътиборга олинган.


Қаердаки, ўзаро ҳамжиҳатлик бўлса, ўша жойда ишда унум, барака бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Обод марказ” дастури доирасида марказда кенг қулоч ёйган таъмирлаш ва ободончилик билан боғлиқ хайрли юмушлар истиқлолимизнинг қутлуғ 29 йиллиги арафасида якунланади. Янги қиёфадаги Чироқчи маҳалласи аҳолисига байрам совғаси бўлади. Бундай юксалишлар ҳар бир чироқчилик дилига ғурур ва ифтихор нашидасини олиб кириши аниқ.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР