Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

З.Мирзаев: Марказда аҳоли учун барча шарт-шароит ва қулайлик яратилишига алоҳида эътибор берилиши керак

--- 02-мар, 19:519 1 315

З.Мирзаев: Марказда аҳоли учун барча шарт-шароит ва қулайлик яратилишига алоҳида эътибор берилиши керак 
Тадбиркор Улуғбек Жураев ўз маблағи ҳисобидан Давлатимиз раҳбари илгари сурган беш ташаббусни бир манзилга жам қилиш ниятида. Аниқроқ айтганда тадбиркор беш ташаббус йўналишларини ўзида мужассам этган Марказ барпо этмоқчи.  Бугун вилоят раҳбари З.Мирзаев “Беш ташаббус маркази” қурилиши мўлжалланган манзилга борди. Улуғбек Жураев Чироқчи маҳалласида барпо этилажак, Марказ лойиҳаси билан вилоят ҳокимини таништирди. З.Мирзаев тадбиркорга Марказда аҳоли учун барча шарт-шароит ва қулайлик яратилишига алоҳида эътибор берилиши кераклигини таъкидлади.  

Шундан сўнг вилоят раҳбари туман Ахборот ресурс маркази биноси қурилиши учун ажратилган ер майдонини бориб кўрди. Ахборот ресурс маркази лойиҳа чизмалари билан танишган вилоят ҳокими туман раҳбарлариги ўз тавсияларини берди. З.Мирзаев ташрифининг навбатдаги манзини туман Истироҳат боғи бўлди. У ерда ҳам қилиниши керак бўлган ишлар режаси тузиб олинди. Шунингдек, Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори олдида машиналар тирбандлигини олдини олиш мақсадида лойиҳалаштирилган икки томонлама қатновли йўл ва автотураргоҳ ҳамда шу манзилдан қурилиши режалаштирилган кутубхона  лойиҳаси бўйича вилоят раҳбари ўз таклифларини билдириб ўтди.  

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR