Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда сўнгги йилларда кекса авлод вакилларини эъзозлаб, уларнинг узоқ умр кўриши, ҳаётини сермазмун ўтказиб, соғлигини тиклаши учун барча шароит яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилаётир.
– Кейинги йилларда кексаларни эъзозлаб, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, – дейди "Нуроний жамғармаси" туман бўлими бошлиғи Ҳасан Раҳматов. – Мустақиллик байрами муносабати билан туманда умргузоронлик қилаётган нуронийлар хонадонларига туман ҳокими Файзулла Юсупов билан бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, суҳбати ва дуоларини оляпмиз.

Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов туманимизда умргузоронлик қилаётган юз билан юзлашган нуроний отахонлар холидан хабар олди. Дастлаб, туман ҳокими Файзулла Юсупов туманнинг Паканди маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жўра бобо Ёдгоров хонадонига бориб, нуроний отахон билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди.
Шундан сўнг, туман раҳбари "Нуроний жамғармаси" туман бўлими бошлиғи Ҳасан Раҳматов билан биргаликда Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилаётган ИИБ тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган подполковник Зокир ота Бебарсов хонадонида меҳмон бўлди. Кун давомида туманнинг Навоий маҳалласида умргузоронлик қилаётган фронторти меҳнат фахрийси ўқитувчи Ахмат ота Мухиддинов, Қайта қуриш йилларида қишлоқ хўжалиги тизимида самарали меҳнат қилган Хушвақт ота Хуррамов ҳамда Равшан ота Жўраевлар ҳолидан хабар олиб уларнинг дуосини олди.
Мана шундай улуғ айём кунларда бизларга кўрсатилаётган эътибордан кўнгилларимиз қувончга тўлади. Кексаларга кўрсатилаётган мана шундай ғамҳўрлик фақатгина Ўзбекистондек жаннатмакон диёримизда бор. Бунинг учун аввало Президентимизга, вилоят ва туман ҳокимимизга чуқур эҳтиромимизни билдирамиз, - дейди татар миллатига мансуб 97 ёшли фахрий ўқитувчи Ахмад ота Мухиддинов дуога қўл очиб.