Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

"Навоий" маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди

yangiliklar 09-июн, 10:289 112
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарори доирасида Чироқчи туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича дастур шакллантирилиб, ушбу дастурнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг молиялаштирилиши аниқ кўрсатилган эди. 
Куни кеча, туманнинг 4-сектор ҳудудидаги "Навоий" маҳалласининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда "Нуроний жамғармаси" туман бўлими бошлиғи Ҳасан Раҳматов ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

Унда юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди. 



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР