Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

2019 йил мобайнида 3-сектор ҳудудида 55 та жиноят содир этилди

--- 21-янв, 19:599 1 292

Бугун 21 январь 3-сектор штаби мажлислар залида “2019 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларнинг танқидий-таҳлилий муҳокамаси ва 2020 йилда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар” га бағишланган йиғилиш ўтказилди.


Йиғилишда 3-секторда ички ишлар органи томонидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалалари Президентимиз томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатида энг муҳим ва устувор ўрин эгаллайди. Дарҳақиқат, бу масала бугун юртимизда барча ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг энг асосий шарти ва гаровидир.

 - Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини замонавий босқичга кўтаришдек ғоят мураккаб вазифа доимий равишда кун тартибига қўйиб келинмоқда дейди, - туман ИИО ФМБ бошлиғи Ф.Юсупов.


Ўтган 2019 йил мобайнида, 3-сектор ҳудудида 55 та жиноят содир этилди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари тахлил қилинганда аҳоли билан ишлашда жамоатчилик назорати тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги хонадома-хонадон юриб вақтида ёрдам кўрсатилмаганлиги оқибатида умумий жиноятчилик ўтган йилга нисбатан 6 тага ошишига сабаб бўлди.


Содир этилган жиноятлар маҳллалар кесимида таҳлил қилинганда 3 та маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилиши камайишига эришилган. Танқидий таҳлилий рухда кечган йиғилишда 8 маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик 2018 йилга нисбатан ошганлиги ИИО ФМБ бошлиғи томонидан танқид қилинди.


 Фазлиддин Юсупов: Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги фаолиятда тизимли камчиликлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.


Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан биргаликда олиб борилган кенг қамровли профилактика тадбирлари натижасида 3 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Сектор раҳбари  айрим ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётганини, бунинг оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётганини очиқлади. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR