Жорий йилнинг 31-январ санасида Чироқчи туман ҳокимиятининг катта мажлислар залида Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Атаназаров, Ташкилий Бошқарма бошлиғи подполковник Ф.Ражабов ва тўртта сектор раҳбарлари жумладан; туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳодимлари, туман ИИБ ходимлари, туман ташкилот раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, туман ХТБ, маҳалла ўзини ўзи бошқариш институтлари ҳамда туман фаоллари иштирокида “Туманда жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва уларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф этиш” тўғрисида брефинг ташкил этилди. Унга асосан тумандаги жиноятчилик билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз борди ва уларни келтириб чиқарган сабаблар ҳақида муҳокама олиб борилди. Оила, маҳалла , жамоат жойлардаги ички назорат ва уларни тартибга солиш бўйича буткул янгича тизимлар тўғрисида сўз борди. Жамиятда маҳалланинг ролини ошириш ва уларнинг профилактика инспекторлари билан доимий ҳамжиҳатликда фаолият юритиши келишиб олинди. Касални даволашдан кўра уни олдин олган мақул деган ақидага асосан, жиноятни келтириб чиқараётган сабаблар жиддий эътибор касб этиши алоҳида айтиб ўтилди. Мажлис жараёнида сўзга чиққан ИИБ ходимлари ҳамда туман фаоллари масъулиятни янада ошириш ва лоқайдликдан чекиниб, ўзига бириктирилган ишни виждонан бажариш кераклигига чақиришди. Туман кенгаши депутатлари бошчилигида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиб, уларнинг муаммо ва камчиликлари ҳақида маълумот тўплаши, ундан сўнг уларни бартараф этиш йўллари ҳақида туман раҳбарлари ва туман кенгаши депутатлари ўртасида муҳокома қилиши зарурлиги келишиб олинди. Жамоат жойлардаги тартибни сақлаш ва жиноятчиликни эрта аниқлаш мақсадида тумандаги аҳоли кўп тўпланадиган жойларда камералар ўрнатиш ва йўлларда йўл белгиларини қўйиш шунингдек уларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида келишиб олинди.