Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш – тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим шарти

--- 31-янв, 20:089 1 320

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлат ва жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Зеро, инсон тинч ва хотиржам яшашни истайди, тинчлик бўлган жойда эса барака ва ривожланиш бўлади.

Куни кеча туман прокуратураси томонидан туманнинг Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларни хавфсиз ҳудудга айлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.


Туман прокурори Баходир Худойқулов бошчилигида мутасадди ташкилот раҳбарлари маҳалла қишлоқлар бўйлаб пиёда  юриб, муаммоларга ечим излашди.


Б.Худойқулов томонидан аҳоли вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллада “Жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида тарғибот ишлари олиб борилди.  Маҳалланинг  Тутли, Ғаровли, Тулақул, Лангар қишлоқларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида нозорат постлари ва кузатув камералари ўрнатишили зарур бўлган жойларда аҳоли билан ўзаро фикр алмашилди.


Маҳаллада ўтказилган тадбирларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, унинг барқарорлигига ҳисса қўшиш, хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратиш туйғусидан воз кечиш, “ҳар бир қишлоқни жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги туман прокурори томонидан қайд этилди.


Яна бир муҳим масала бу – ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Лангар маҳалласида салмоқли ишларни амалга оширилиши белгилаб олинди.


Хусусан, мактабгача таълим тизимини қишлоқларда ривожлантириш,  аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳаллада янги шифохона қурилиши режага кириилди. Шунингдек, ички хўжалик йўлларини босқичма-босқич таъмирлаш ишлари жорий йилдан бошланиши белгилаб олинди. 


Ўтказилган мазкур тадбирларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, унинг барқарорлигига ҳисса қўшиш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларни содир этишга имкон берадиган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишда жамоатчиликнинг роли каби мавзулар ҳақида сўз юритилмоқда.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR