Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Порахўрликни тўхтатиш ўз қўлимизда!

--- 21-фев, 15:569 1 067

Токи фарзандларимиз “пора” деган сўзни “қора иллат”, деб тушунсин. Уни берган ҳам, олган ҳам қамалишини ёшлигидан англасин...
Ўзимизнинг фойдамизга ҳал бўладиган ишларни пул қистириб бўлсада тезроқ битишини, шифокор яхши қараши учун, кадастр тезроқ ҳужжатларимизни бериши учун, ички ишлар, солиқ ва шуларга ўхшаган қилмишимизга жарима солиш ваколатига эга бўлган ходимларни жарима ёзмасликлари учун чўнтагига пул қистириб, муаммодан тезроқ халос бўлишни истаймиз.
Бироқ, таассуфки, пора бериб иш битираётганимизда, баъзида ёнимизда олиб юрган мурғак фарзандимизни кўз ўнгида бу иллатни қандай содир этилаётганига гувоҳ бўлаётганига эътибор бермаймиз.
Замонавий психологлар одамларга яхши яшаш учун доим кўтаринки кайфият,яъни позитив руҳда юришни, чиройли орзулар қилишни маслаҳат беради.
Аслида бу янгилик эмас. Аждодларимиз минг йилларки яхши ният – ярим мол, деб уқдириб келган.
Буларнинг баридан кўзланган натижа эса ҳаётда яхши нарсаларга эришиш, албатта.
Демак, сўзлар, фикрлар, ниятлар шундай кучга эга экан, хатти-ҳаракатларимиз-чи?
Туман Адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Коррупцияга қарши курашни аввало ўзимиздан бошлайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашни, ўзимиздан бошламасак, бу борада фарзандларимизни ҳуқуқий саводини оширишга интилмасак, порахўрликдек чиркин иллатга йўғрилган хатти-ҳаракатларимиз тобора фожиали тус олаётганини англамасак, Коррупциялашган жамиятни тўхтатишга ожизлигимизча қолаверамиз, - дейди Адлия бўлими етакчи мутахасиси Хайрулла Дўсёров.
Порахўрликни тўхтатиш эса ўз қўлимизда! Келинг, ҳар биримиз пора беришни тўхтатишни ўзимиздан бошлайлик.
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида Президентимизнинг жон куйдириб, қилаётган ҳаракатларини қўллаб- қувватлайлик, қонун-қоидаларга амал қилайлик. Биздан ноҳақ таъма қилганларни ёнимизда кетаётган болаларимиз олдида изза қилишни ўрганайлик.
Токи, ўсаётган навниҳол болаларимиз ҳақиқатнинг кўзига тик қараб ўссин! Улар “пора” деган сўзни “қора иллат”, деб тушунсин. Уни берган ҳам, олган ҳам жазоланишини (қамалишини) ёшлигидан англасин.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR