Чироқчида жазо муддатини ўтаб қайтганлар иш билан таъминланди
Чироқчи туманида ҳам ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган жиноятларни содир этган ва бошқа тоифадаги шахсларга нисбатан амнистия акти қўлланилиб, жазодан озод этилди.
Ҳозирда уларнинг ҳаётга мослашуви ва ҳимоясига оид чораларни амалда рўёбга чиқариш бўйича махсус комиссия фаолият юритиб келмоқда. Бинобарин куни кеча туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиев ҳамда комиссия аъзолари жазо муддатини ўтаб чиққан Б.Онинг яшаш хонадонига бориб, фуқаронинг муаммоларига ечим излашди. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ижтимоий ҳаётга тезроқ мослашуви ва жамиятда ўз ўрнини топиб олиши учун давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорликда ёрдам бераяпти.
Маълумотоларга кўра, даволанишга эҳтиёжи борлар амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилмоқда. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ёрдамида 43 га яқин киши иш билан таъминланди.
https://t.me/chiroqchi_press