Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Хўжаобод маҳалласидаги уюшмаган ёшлар билан учрашув

--- 20-фев, 19:139 722

Чироқчи туман ҳокими ўринбосари  Э.Арзиев-  ва Ёшлар иттифоқи туман туман Кенгаши раиси Ў.Мухаммадиевлар Хўжаобод маҳалла фуқаролар  йиғинида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имтиёзлар, “Yoshlar kelajagimiz”  жамғармасидан имтиёзли кредитлар олиб маҳалла худудида бўш турган бино ва иншоатлардан унумли фойдаланган  ҳолда ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш, шу ҳудудларда истимқомат қилувчи ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ўзининг тегишли  тавсияларини берди.“Туманимиз раҳбарларининг бизнинг маҳалла ёшлари билан келиб учрашгани, уларнинг ўз тадбирклорликларини йўлга қўйиш бўйича берган тавсияларини амалга оширсак ўйлаймизки ўз ҳудудимизни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда бизга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз”  дейди Хўжаобод МФЙ раиси  Асадулла Нуриев.


Учрашувда тадбиркорлик қилиш ниятида юрган ёшлар томонидан билдирилган таклифлар мутасадди раҳбарлар томонидан қўллаб-қувватланди. Хусусан, Аъзамжон Рахматуллаев маҳаллада ёшлар учун спорт майдончаси ва сайилгоҳ қуриш ниятида эканлигини билдирди. Шунингдек, Жанобиддин Абдухамидов замонавий боғдорчилик тармоғини яратиш ниятида эканлиги аммо ер майдони йўқлигини ўртага ташлади. Туман ҳокими ўринбосари томонидан унга боғдорчилик қилиш учун 10 гектар лалми ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам беришга ваъда берди.







Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР