Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида «Беш ташаббус – беш имконият!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълим бўлими вакиллар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ота оналари иштирок этди. Тадбирда ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, спорт, ахборот технологиялари, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари юзасидан атрофлича сўз юритилди.