Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари нафақат қоидабузарларни аниқлаш, балки аёл ҳайдовчиларни 8 март байрами билан ҳам табриклаш учун ҳам шаҳар кўчаларига чиқишди.
"Статистик маълумотларга кўра, аёллар рулда кўпроқ масъулиятли, эҳтиёткор ва ҳушёрроқ бўлади. Аёллар йўл-транспорт ҳодисаларига камроқ учрашади. Ажойиб баҳор байрамида ходимларимиз азиз аёлларни қутлаш ва гуллар тақдим этишга қарор қилишди", - дейди туман ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, капитан Актам Тожиев.
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчи аёлларни ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатишди, сўнг уларни байрам билан чин дилдан табриклаб, гуллар ҳадя қилишди. Аёлларнинг кўпчилиги ички ишлар ходимларидан бундай ажойиб сюрпризни кутишмаганини тан олди.