Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жума — «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»

--- 06-мар, 18:219 1 481
Мустақиллик ва Чироқчи кўчаларида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида тадбирлар ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Чироқчи туман ЙҲХБ томонидан тадбир ташкил этилди. 
Улар туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва фуқаролик жамияти институтлар билан ҳамкорликда ўқув муассасалари, йўловчи ташувчи ташкилотлар ва одам кўп тўпланадиган жойларда «Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилайлик» мавзусида тарғибот ишларини амалга оширди.
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг йўл ҳаракатига қатъий риоя этишларини таъминлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарқатма материаллар — қўлланма ва буклетлар тарқатилди.
Маълумки, Республикамизда ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» ўтказилади. Шу муносабат билан туман йўл патруль хизмати инспекторлари бугун эрта тонгдан ўз хизмат фаолиятини мактаб ва аҳоли гавжум жойларда ўқувчи болалар ҳамда пиёдаларни йўлдан хавфсиз ўтишини таъминлашдан бошлади. Шунингдек, 
8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан туман ЙҲХБ ходимлари хотин-қизларга гул ҳам совға қилишди. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР