Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

--- 20-дек, 15:169 1 067
Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби электр энергетикасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда электр энергетикаси тизимига оид ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор фармон, қарорлар бунинг яққол далилидир.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида 18 декабрь куни Чироқчи туманида электр таъминоти корхонасининг янги, 2 қаватли замонавий биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада, туман аҳолиси учун электр энергетикаси таъминоти янада яхшиланиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга энг замонавий технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.
Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Х.Жураев ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг ўринбосари Ф.Қурбонов, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Холов қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.
Туман электр тармоқлари корхонаси тасарруфида 10-04 кв ҳаво ленияси, 2744 км электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, истеъмолчилар сони 71 мингдан ошади. Табиийки, электр энергиясини аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун электр тармоқларини тизимли равишда янгилаш ва реконструкция қилиш керак бўлади. Шу мақсадда 2019 йилнинг 9 ойи давомида 270 трансформатор пунктлари реконструкция қилинди. Истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилди», - дейди туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Холов.
Замонавий бино барча қулайликка эга бўлиб, сўнгги русумдаги техникалар билан таъминланган. Рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида мониторлар ҳамда юқори тезликда ишловчи интернет, фуқаролар қабулхонаси ва корхона юристконсулти, диспетчерлик хонаси ва ходимлар учун ошхона мавжуд.
Бинонинг очилиш маросимида қатнашганлар унда яратилган шароитлар, мавжуд техник ва технологик ускуналари билан танишдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР