Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

УЙДА ҚОЛИНГ

--- 25-мар, 18:299 902
УЙДА ҚОЛИНГ

Тушкунликка тушманг сира,
Ширингина ўйга толинг.
Китоб ўқинг,ўқинг газет,
Илтимосим уйда қолинг.


Базмларга шошилмангиз,
Келади денг ҳали "галинг",
Томорқада меҳнат қилинг,
Илтимосим уйда қолинг.

Дастурхонни безанг уйда,
Қани ошдан олинг,олинг.
Фарзандларнинг даврасида,
Илтимосим уйда қолинг.

Ниқоб тақинг,ювинг қўлни,
Қўшиқ айтинг,куйлар чалинг.
Ўтиб кетар бу балолар,
Илтимосим уйда қолинг.

Денг,қўшнингиз бойваччага,
Ўткинчидир топган молинг.
Шу гапларни уқтирингу,
Илтимосим уйда қолинг.

Телефондан сўраб туринг,
Яқинларнинг ҳар кун ҳолин.
Уларга ҳам айтинг такрор,
Илтимосим уйда қолинг.

Ҳали гавжум бўлади денг,
Полвонларга спорт залинг.
Спортчи-ю,мураббийлар,
Илтимосим уйда қолинг.

Дунёларга алишмайман,
Денг,қизларга ҳинду холинг.
Ҳозир тўйга шошилмангиз,
Илтимосим уйда қолинг.

Нуронийлар, ёш авлодга,
Ўгит беринг,йўлга солинг.
Лекин сизлар айни вақтда,
Илтимосим уйда қодинг.

Айтиб қўйинг ғанимларга,
Кор қилмайди очган фолинг.
Сиз уларга қилманг парво,
Илтимосии уйда қолинг.

Бир силкиниб қўйди замин,
Атрофга бир разм солинг.
Ўтаяпмиз синовлардан,
Илтимосим уйда қолинг.

Деймиз бир кун иншоолоҳ,
Гуё бари тушда қолди.
Қаранг! биз деб раҳбарлару,
Шифокорлар ишда қолди.

Ўктам сени тонг чоғида,
Сўрди илҳом не деб ҳолинг.
Дедим унга кулиб қўйиб,
Илтимосим уйда қолинг.


                                                                                       Ўктам САДИН
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР