Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Тер тўкканга томорқа кони фойда

--- 06-июн, 17:409 1 291


Фарзандларга ҳалол меҳнат қилишу, тўкин яшашни ўргатиб, уларнинг бахту иқболидан, тинч-фаровон турмушидан суюниш ва буни ҳаётнинг энг ширин мазмун-моҳияти, деб билиш халқимизга хос юксак фазилат. 

Чироқчи маҳалласида ҳам ана шундай эзгу ният билан томорқасида турли зироат етиштираётган, ўғил-қизларига деҳқончилик сир-синоатини ўргатаётган, пешона тери эвазига тўкин-сочин, осойишта ва обод турмуш кечираётган оилалар кўп. Уларнинг томорқачиликда янги, сердаромад усуллардан фойдаланиб, иссиқхона барпо этаётгани ва қишин-ёзин лимон, бодринг, помидор, турли сабзавот ва кўкатлар етиштираётганига, турфа гул кўчатлари парваришлаётганига ҳавасинг келади. 

Лекин шундай оилалар ҳам борки, қишлоқда яшаса-да, ер шўрлаган, томорқа қумлоқ ёки сув тақчил деган баҳонаю важлар билан рўзғорига бодринг, помидорни ҳам, сабзи-пиёзу картошкани ҳам бозордан ташишга ўрганиб қолган. Шу боис ҳайҳотдай томорқага мевали дарахт ўрнига тол, терак, тут экиб қўйиш, турли озиқ-овқат экинлари ўрнига чорва учун бошоқли дон ёки беда етиштиришни афзал билади, - дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сулув Бердиқулова. 
– Ҳадисини олганга томорқа кони фойда, – дейди Чироқчи маҳалласида яшовчи Шахноза Доллиева. – Файз-барака манбаи. 8 сотихдан ортиқроқ томорқамиз бор. Ҳар йили помидор, сабзи, картошка сингари маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил оламиз. Унинг бир қисмини оиламиз ва қўни-қўшнилар билан баҳам кўрамиз. Қолганини бозорда сотиб, кам-кўст учун сарфлаймиз. 

Томорқада  ихчам иссиқхоналар ташкил этиб, йилига икки-уч марта ҳосил олиш имконияти мавжуд. Ана шундай имкониятдан фойдаланаётган оилалар сони йил сайин ошиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Томорқадан яхшигина даромад олиш ҳадисини олган Мухаммади Худойқулов ҳам шундай хонадон соҳибларидан бири. Бундан бир неча йил аввал ихчам иссиқхона барпо этиб, лимон парваришини йўлга қўйган эдик. Ўтган йили шиғиллаб мева тугди. Дастлабки йили лимондан ҳам 10 миллион сўмдан ортиқ даромад қилдик. Бу йил яна кенгайтирмоқчимиз. Томорқада меҳнат қилишда хислат кўп. Оила тўқ яшайди. Инсон соғлом бўлади. Фарзандлар болаликдан теварак-атрофини, хонадонини саранжом-саришта сақлашга одатланади, - дейди М.Худойқулов. 
Ҳа, юртимизда ҳар бир оиланинг мўъжазгина ер майдонидан эркин, самарали фойдаланиб, табиий, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга интилиши кучайтирилаётгани томорқа хўжалигини маъмурчилик ва қўшимча даромад манбаига айлантиришга хизмат қилмоқда.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR