#Уйда қолинг
Чироқчи туманида томорқадан самарали фойдаланиб, оила фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган тумандошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар асосан помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштиришади.
Туманнинг Зарбдор маҳалласида яшовчи Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғанишер Имомқулов ҳам ана шундай меҳнаткаш инсонларда бири. Боиси, у 2 сотихлик иссиқхонасидан йилига 8-10 млн. сўм даромад олиб келяпти.
“Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир. Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир. Маҳалламиздаги кўп хонадонларда иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё”, – дейди депутат Ғ.Имомқулов.
Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз унади. Серқуёш заминимизнинг саҳовати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъмини бошқа ерда учратмайсиз. Шу боисдан, далаларимизда етиштирилган меваларнинг жаҳон бозорида харидори кўп.