Халқимизнинг бу камтарин фарзандларини ўзи ҳақида бошқалар билишини қанчалик истамаётган бўлмасин, менда бугунги кун қаҳрамонларини одамларга танитиш истаги кучлилик қилди.
Мана, инсонийлик, саховат қандай бўлиши керак? Ундан ўрнак олайлик, азизлар!Чироқчи туманининг олис Кўкдала маҳалласида умргузоронлик қилаётган Қурбонназар ҳожи Жумаев билан телефон орқали бўлган субатимиз ҳожи отанинг синовли кунларда қилаётган эзгу ишлари ҳақида кечди.
— Ассалому алайкум, ҳожи ота Сиз бир ойлик нафақангизни кам таъминланган оилалар учун хайрия қилибсиз, шундайми?
— Валайкум ассалом, ҳа, албатта. Фақат мен эмас, балки турмуш ўртоғим Сора ҳожи онанинг ҳам бир ойлик пенсиясини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни синовли кунларда қўллаб-қувватлаш учун сарфладик.
— Ўзи, нима учун одамларга ёрдам беряпсиз?
— Ҳозирги синовли кунларда савоб учун, албатта.
— Эшитишимча бир ойлик пенсия пулингиздан ташқари ҳам маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кундалик озиқ-овқат махсулотлари тарқатган экансиз?
— Ҳа маҳалладошларимизга баҳоли қудрат ёрдам бериб турибмиз.
—Қайси маблағ ҳисобига амалга оширяпсиз бу хайри ишларни ҳожи ота?
— Фарзандлар уйли-жойли, топармон-тутармон, ҳожи онангиз билан томорқамизда ташкил қилган иссиқхонада полиз экини махсулотлари ва лимон етиштирамиз. Биз олаётган пенсия пули ва иссиқхонадан келаётган беш-тўрт сўмни жамғариб қўйган эдик. Набиралар тўйига ишлатамиз деб. Шундай синовли кунларда халқимизга далда бўлишимиз кераклиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришни инсоний бурчимиз деб билдик. Ва имкониятимиз даражасида ёрдам қиляпмиз. Ёрдам зарур бўлса, одамлар нима қилишларини билмай ўтирмасин, дедим. Қилаётган ишимизни бошқалар билиши шарт, деб ҳисобламайман. Илтимос, яна шуни билингки, хайрия ёрдамини туман мутасаддилари билан ҳамкорликда амалга оширяпмиз. Шундай тартиб ўрнатилди ҳозир. Суҳбатимиз якунида Қурбонназар ҳожи ота хўжакўрсинга ёки кимгадир яхши кўриниш илинжида эмас, савоб учун хайрли иш қилаётганини айтди. Албатта, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлардан маҳалла аҳли миннатдор. Маҳалла оқсоқоли Қурбонназар ҳожи Жумаев каби катта ҳаёт тажрибасига эга ва маҳалла ривожи учун кечаю кундуз тинмай меҳнат қиладиган инсон ҳаққига доимий дуолар қилишмоқда.