Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчилик тадбиркор кам таъминланган ва бемор кишиларга 15 тонна ун тарқатди

--- 30-мар, 18:459 1 810
Ҳадисларда ёзишларича, Пайғамбаримиз "Мени кўрмоқ истасанг ва мен билан суҳбатлашмоқ истасанг бева-бечорага хайру-саховат қил, дардмандларнинг ҳолидан хабар ол, мен шуларнинг ёнида бўламан", деган экан. Коронавирус инфекцияси тарқалиб, дунё аҳлининг ҳаловатидан айирган ва одамлардан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик суралаётган шу кунларда саховатли инсонларнинг хайрли амаллари одамларга хотиржамлик бағишламоқда.Хусусан, асли чироқчилик Саидалихон Ниёзов у 1984 йилда Тошкентга кўчиб кетган. Саидалихон Ниёзов киндик қони тўкилган ота юртига ёрдам қўлини узатди. Бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз, албатта, енгамиз, дейди С.Ниёзов. 
Тадбиркор томонидан туманидаги кам таъминланган ва бемор кишиларга 600 қоп ун ва озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
"Дўст кулфатда билинади", дейишади. Ўзига яраша синов даври бўлган шу кунларда шахсий манфаатини ўйлаб, айрим маҳсулотларни уч-тўрт баравар қимматига сотаётган айрим кимсалар ушбу инсон ишидан ибрат олса яхши бўларди.


Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Собит РАйимқулов.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR