Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жонлиқлар сўйилиб, гўштлари тарқатилмоқда

--- 16-апр, 17:229 1 015


Бутун дунёга, хусусан, ватанимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатаётган коронавирус инфекциясидан қутилиш учун мутасаддилар билан бир қаторда барча халқимиз қўлидан келганича саъй-ҳаракат қилмоқдалар. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган хабарга кўра коронавирус инфекциясини юқтирган тумандошларимиз соғайишига эришилди. Қолаверса, халқимизда “Садақа радди бало – Садақа балони қайтаради” деган яхши бир ҳикмат бор. Ихлосманд юртдошларимиз доимо бу ҳикматни ҳаётнинг шиорига айлантирганлар десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, миллат бошига синов келганда бу ҳақиқат янада ойдинлашмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда хорижда юрган тумандошларимиз ҳам жим қараб тургани йўқ. Аваал АҚШда истиқомат қилаётган  фуқароларимиз ташаббус кўрсатишган бўлса. Бугун Россия давлатида яшаётган Даштқизилчовра қишлоғилик Аслиддин Абдуллаев томонидан жонлиқ сўйилиб унинг гўшти ва бирламчи озиқ-овқат махсулотлари, туман Ҳомийлик ва хайрияларни мувофиқлаштириш марказига етказилди. Аслиддин Абдуллаевнинг эҳсонини яқинлари марказга олиб келишди.
Ушбу саъй-ҳаракатлар билан бирга устоз уламолар, аҳли илм ва қорилар ҳамда мухлис халқимиз томонидан ҳам ибодатлар, Қуръон хатмлари, тасбеҳу зикр ҳамда дуою илтижолар узлуксиз давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР