Ҳозирда кўплаб дунё давлатлари қатори Ўзбекистонда ҳам карантин ҳолати жорий этилган. Карантин муносабати билан аҳоли ўртасида айрим истеъмол товарларига сезиларли даражада эҳтиёж ошган. Ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан эса, туманимизда ташкил этилган Ҳомийлик ва хайрияларни мувофиқлаштириш марказига озиқ-овқат махсулотлари етказилмоқда.
Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Момасулув Бердиқулова ўз сайловчилари учрашиб уларнинг хонадонида бўлди.
Депутат кам таьминлаган, ногирони бор 12 нафар оилага, карантин пайти уларнинг уйда қолишига кўмаклашиш мақсадида, хомийлар кўмагида 10 кунлик бепул озиқ-овқат махсулотлари берилди.