Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Шавкат Чоршанбиев туманнинг Чоштепа маҳалласида истиқомат қилаётган Дилфуза Хонназарованинг хонадонида бўлди. Боқувчисини йўқотган Д.Хонназарова карантин вақтида бирламчи озиқ-овқат махсулотларига муҳтож бўлаётганлиги хусусида туман ҳокимлигининг ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган. Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ўринбосари фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, унга бирламчи озиқ-овқат махсулотлари ва тиббий ниқоб, антисептик воситаларни берди.
Биз синовли кунларда ҳамжиҳатликда бирлашиб ҳаракат қилсак, албатта бу кунлар унитилади. Айни кунларда туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бирламчи озиқ-овқат махсулотларини етказиб бераяпмиз. Туман Ҳомийлик ва хайрияларни мувофиқлаштириш маракзига ҳар куни савобталаб тумандошларимиз томонидан етказилаётган эҳсонлари учун уларга раҳмат айтамиз, дейди Шавкат Чоршанбиев.