"Қаландаров Ўрол Рахмонович" фермер хўжалиги раиси Ўрол Қаландаров томонидан туманнинг Жар маҳалласида яшовчи 30 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва шахсий гигиена воситаларини бепул тарқатди. Бу ҳақда Жар маҳалласи раиси Актам Хайдаров хабар бермоқда.
«Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабаб карантин эълон қилингач, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархида сунъий ўсиш кузатилди. Тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалар тақчиллиги юзага келди. Шундай кунларда юртдошларимизга оз бўлса-да кўмак бериш мақсадида хайрия акциясини бошладик. Акция давомида маҳалланинг 30 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари: гўшт, ёғ, ун, гуруч, шакар ҳамда тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Акциянинг иккинчи босқичида яна шунча оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситаларини етказиб берамиз», — дейди "Қаландаров Ўрол Рахмонович" фермер хўжалиги раси Ўрол Қаландаров.