ЧИРОҚЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Сўнгги пайтларда электр токи узилиши билан боғлиқ ҳолатлар туманнинг айрим ҳудудларида аҳоли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу масалани ижобий ҳал этиш бўйича мамлакатимизда зарур чора-тадбирлар кўрилаётган бир пайтда мазкур вазият бўйича турли гап-сўзлар юритилиб, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар хил фикрлар билдирилмоқда. Лекин, бу ҳақда мулоҳаза юритишдан аввал масаланинг моҳиятини тушуниш, уни келтириб чиқарган омиллар ҳақида тегишли тасаввурга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, халқимизнинг қонуний манфаатларини, фаровон турмушини таъминлаш давлатимиз учун ҳар нарсадан устундир.
Энергетика тизими электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш бир пайтнинг ўзида истеъмол қилишга йўналтирилиши билан бошқа ишлаб чиқариш соҳаларига қараганда мураккаб тармоқ ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ўртасида энергия балансини узлуксиз таъминлаш талаб этилади. Бу мувозанатни сақлаш эса мураккаб вазифадир. Аслида дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам энергоресурсларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчи ўртасида мувозанат ўрнатиш ўта оғир иш бўлиб қолмоқда. Агар мувозанатни бир меъёрда сақлаш таъминланмаса энерготизимда пайдо бўлган зўриқиш сабабли турли авариялар юз бериб, муайян ҳудудларнинг узоқ вақт энергиясиз қолишига олиб келиши мумкин. Шунга мувофиқ Чироқчи туман электр корхонаси диспетчерлари белгиланган тартибга кўра, мувозанат таъминланмаган ҳудуддаги паст кучланишли электр линияларини назоратга олиб, аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Шундай бўлсада, баъзи тушинмовчиликлар сабаб турли эътирозли вазиятлар юзага келмоқда. Бинобарин, туманнинг Қуруқсой қишлоғи фуқароларининг хориж ОАВга билдирган эътирозлари. Аслида давлатимиз томонидан фуқароларнинг энергоресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида паст кучланишли трансформатор ва линиялар босқичма-босқич янгисига алмаштириб борилмоқда. Қуруқсой қишлоғида ҳам 379 63квали трансформатор юкламасини камайтириш мақсадида қўшимча 63 квали трансформатор ўрнатилди.
Туман электр тармоқлари корхонасига кўра, қишлоқ аҳолиси томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиш мумкин эмас. Тегишли ҳужжатлари ва сертификатида камчилиги бор боз устига қишлоқ аҳолисининг келишуви билан сотиб олинган, аҳоли пунктларини электр трансфопматор ва электр линияси билан таъминлаш электр тармоқлари корхонаси томонидан бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Симёғочлар эса турли фойдаланишга яроқсиз дарахт ёғочларидан аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ўз хонадонларига электр ториш оқибатида юзага келган.
Истеъмолчиларнинг бу жараёндан тўлиқ хабари йўқлиги сабабли ҳам одамлар орасида айрим нотўғри фикрлар пайдо бўлмоқда. Шу боис халқимиз бугун энергия тизимида истеъмолчи юкламасининг ортгани ва бу муаммонинг ечими топилганини тўғри тушунишини истаймиз. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Чироқчи туманида ҳам йирик саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқлари қурилиб, ишга туширилмоқда.
Мамлакатимизда куз-қиш мавсумида ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг барқарор ишлашини, аҳоли хонадонларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти яқин қўшнимиз Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш бўйича келишувга эришди. Ишонтириб айтамизки, бу яқин кунларда тармоқдаги чекловларни кескин камайтириб, вақтинчалик узилишларга барҳам беради. Қишли-қировли кунларда тунги пайтлар хонадонларимиз, кўча ва хиёбонлар чароғон бўлиб туради. Демак, бу масалада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.