Чироқчининг адоқсиз даштларида, айниқса, Кўкдаладай фақат баҳордагина яшил либос кийгувчи изиллаган чўлда деҳқончилик қилиш мумкин, десангиз, биров ишонармиди? Айнан Чироқчи туманида бу эртакнамо орзуни рўёбга чиқариш учун шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори, қўллаб-қувватлови улкан аҳамиятга эга бўлди, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.Туманнинг Кўкдала ҳудудида оқар сув кам. Ястаниб ётган бепоён кенгликлар, унумдор тупроқ улкан хазина. Ҳозирги кунда кўкдалаликлар ана шу ерлардан унумли фойдаланиб, эрта пишувчи тарвуз етиштиришмоқда. Тилими тилни ёрадиган бу полиз маҳсулотининг таъми, мазаси, кўриниши ва сифати жуда юқорилиги билан ажралиб туради. 100-120 метр чуқурликдан сув чиқариб, экин-тикин қилишнинг ўзи бўлмайди. Кўкдалаликлар эса буни уддалашмоқда. Шу жиҳатдан айтиш жоизки, Кўкдаланинг тупроғи, иқлими ва суви тарвуз етиштириш учун жуда қулай. Бундан ташқари, шу ерда тер тўкиб ишлаётган соҳибкорлар меҳнатининг самараси ҳам бу.
Кўкдалада омилкор деҳқонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Шу боис, бу ҳудуд полиз, мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда вилоятдагина эмас, мамлакатимизда ҳам муносиб ўринга эга. Айниқса, бу ерларда плёнка остида эртаги тарвуз етиштириш борасида ўзига хос тажриба мавжуд. Кўкдала аҳолиси эса плёнка остида эртапишар тарвуз етиштиришнинг ҳадисини олган.
Аҳоли дастурхонига ва экспорт учун ҳар галгидан эртачи сархил маҳсулот етказиб бериш мақсадида ҳудуд деҳқонлари ушбу мавсумга пухта тайёргарликни бошлаб юборишди. Аллақачон лалми майдонларда плёнка остига экилган тарвуз ҳосили 2-3 килогараммни ташкил қилмоқда. Баҳорнинг охири ва ёз фаслининг боши билан Чироқчининг миришкорлари минг тонналаб ҳосил йиғиштириб олиш ва истеъмол бозорига чиқаришни мўлжал қилишган.
Хирмонингизга барака, азиз бободеҳқоним!

Умар Жулбулов,
Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати.