Вилоят Кенгаши депутати: Аҳоли томорқачиликни ривожлантириш орқали даромадини оширади
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг видеоселектор тартибида ўтган навбатдаги Сессиясида вилоят депутатлари бевосита ўзлари бириктирилган туманлардан сессияга иштирок этишди. Хусусан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига сайланган депутат Олим Равшанов Чироқчи туманидан Сессияга иштирок этди.
Вилоят Кенгаши депутати О.Равшанов сессиядан сўнг туман фаоллари ва МФЙ раислари билан аҳоли томорқасида эҳтиёж учун зарур бўлган озуқа экинларини экиш юзасидан фикр алмашишди. Шундан, сўнг вилоят Кенгаши депутати маҳаллий Кенгаш депутати Қучқор Ғаниев ҳамрохлигида Ишчи гуруҳи аъзолари билан туманнинг Дам, Зарбдор, Истиқлол, Пахтаобод ва Олмазор маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида бўлишди. Ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриши давомида полиз экини, картошка, пиёз, саримсоқпиёз, булғор қалампири, бақлажон нўхат сингари экин турларини экишни тавсия қилишмоқда. Шунингдек, томорқаларда кичик иссиқхоналар ташкил этишни ҳам айтиб ўтишмоқда. Томорқасидан самарсиз фойдаланаётган фуқароларга эса огоҳлантириш хатлари берилмоқда ва ижроси назорат қилинмоқда.