Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Энди аҳоли уйига экин ниҳоллари етказилади

--- 16-апр, 11:409 1 139
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси Чироқчи туманида қай даражада таъминланмоқда.
Йиғилишда Давлатимиз раҳбари коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлилига тўхталиб, аҳоли даромадининг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар ва бу соҳада белгиланган вазифалар ҳам муҳокама этилди.

Мазкур йиғилишдаги вазифалар Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида туманимизда коронавирус пандемияси шароитида аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари маҳалла масъуллари ҳамрохлигида ўзлари сайланган ҳудудларда аҳоли хонадонларида бўлиб, синовли кунларда томорқачиликни янада ривожлантириш, бу орқали аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни тарғиб қилмоқдалар. 

Апрель ойининг бошида ёғган қор аҳоли хонадонларида баравж ривожланаётган полиз экини кўчатларини ривожига салбий таъсир кўрсатди. Ҳатто, совуқ ўришига ҳам сабаб бўлди. Синовли кунлар аҳоли сабрини обдон синаётган  пайтда туман ҳокими Хуррам Жураевнинг ташаббуси билан тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларига полиз экини ниҳоллари етказиб берилиши йўлга қўйилди. Энди аҳоли уйига экин ниҳоллари етказилади. Бу орқали карантин қоидаларига амал қилиш ва томорқачиликни ривожлантириш ва албатта аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш мақсад қилинган,- дейди маҳаллий депутат Ўктам Муҳаммадиев.

Қирғиз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларида бўлган депутат ва маҳалла масъуллари бир қарич ердан ҳам унимли фойдаланаётган омилкор деҳқонларнинг томорқасини гуллатиб қўйганлигини кўриб уларга миннатдорлик билдиришди. Шоли кўрмаксиз бўлмаганидек, айрим фуқаролар ҳалигача томорқасига бир кетмон ўрмаган. Улар билан суҳбатда бўлган масъуллар фурсатдан фойдаланиб баҳорги экин-текин ишларини бажариши ва оиласи даромадини ошириш хусусида тушунтиришлар беришди.

Унутманг! Фарзандларга ҳалол меҳнат қилишу, тўкин яшашни ўргатиб, уларнинг бахту иқболидан, тинч-фаровон турмушидан суюниш ва буни ҳаётнинг энг ширин мазмун-моҳияти, деб билиш халқимизга хос юксак фазилат.  

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR