Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларида пандемия даврида маҳаллий ҳокимликларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чораларни амалга ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқларнинг секторлар кесимида ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларида пандемия даврида маҳаллий ҳокимликларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чораларни амалга ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқларнинг секторлар кесимида муҳокама қилиб, мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Коронавирус пандемияси юзлаб мамлакатларда, хатто энг ривожланган давлатларда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсат ва чора-тадбирлар етарли эмаслигини яққол кўрсатди. Мамлакатимизда озқ-овқат маҳсулотларига нисбатан бўлган ички талабни тўлик қаноатлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва унинг фаровонлигини янада юксалтириш борасида ишга солинмаган катта заҳира ва имкониятлар мавжуд. Бу соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш учун эса таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Чироқчи туман сектор раҳбарларининг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Короновирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Боботов) коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология вазиятларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли масъуллар ахборотини ҳар чоракда эшитсин, шунингдек, ҳудудларда мунтазам муҳокамалар ўтказсин.
- Короновирус глобал пандемияси даврида халк депутатлари туман Кенгаши депутатлари тегишли масъуллар билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларни амалга оширсин.
Бунда, ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ва саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифалари топширилсин
- Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг доимий комиссиялари коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар амалга ошириш чораларини кўрсин.
Бунда, қуйидагилар орқали тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш:
-кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим этишни кенгайтириш;
-республика ҳудудларида иқтисодий фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, энг аввало, кичик саноат зоналарида муҳандислик коммуникацияларини қуриш;
-аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, шу жумладан қуйидагилар учун қўшимча маблағлар ажратиш:
кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтириш ва нафақа олувчилар сонини ошириш, шу жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши орқали;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига жамоат ишларини кенгайтириш;
-“Ишга марҳамат” мономарказларини ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил қилиш, шунингдек, меҳнат мигрантларини касбга ва тилга ўргатишни ташкиллаштириш орқали уларни қўллаб-қувватлаш;

- Қуйидагилар орқали иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш:
-Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этилган кредитларни сўндириш, шунингдек, биринчи даражали харажатларни амалга ошириш учун фоизсиз бюджет ссудалари ажратиш йўли билан стратегик корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
-ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;
-коронавирус инфекцияси тарқалишининг салбий таъсирига энг кўп учрайдиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек, кредит портфели сифати ёмонлашган ҳолларда тижорат банкларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чораларини тақдим этиш;

- Ушбу қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосарлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.
- Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Халқ депутатлари Чироқчи
туман Кенгаши раиси Х.Джураев
туман Кенгаши раиси Х.Джураев