Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

O‘zbekiston Respublikasi Qashqadaryo viloyati xalq deputatlari Chiroqchi tumani Kengashining Q A R O R I

--- 18-апр, 22:289 1 116
O‘zbekiston Respublikasi  Qashqadaryo viloyati xalq deputatlari Chiroqchi tumani Kengashining
                           Q A R O R I   

2020 йил  18 апрель  VI/4-1       Чироқчи тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 14 апрел куни "Озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган устувор вазифаларни Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш тўғрисида.


Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашлари таъкидлайдики, мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда. 
Коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардан аввалги йилларга қараганда икки баробар кўп ҳосил олиш мақсадга мувофиқлиги сезилмоқда. 
Охирги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилган бир қатор муҳим ташкилий тадбирлар, шу жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, унинг ҳудудий органлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида томорқа билан шуғулланадиган алоҳида ўринбосар лавозими жорий этилганлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилганлиги, аҳолига уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича “Томорқа хизмати” корхоналари фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳамда томорқада янги лойиҳаларни амалга ошириш учун Фермерлар кенгаши ҳузурида жамғарма фаолияти йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Коронавирус пандемияси юзлаб мамлакатларда, ҳаттоки ривожланган давлатлар ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсат ва чора-тадбирлар етарли эмаслигини яққол кўрсатди. Бу масалада мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта захира ва имкониятлар мавжуд. Бу соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш учун таъсирчан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари тумани Кенгаши 

                  Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 
14 апрель куни ўтказилган коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда долзарб эканлиги таъкидлансин. 
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир Тадбирлар режаси маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туманда аҳоли томонидан ўз томорқасидан самарали фойдаланишда уларга ҳар томонлама ёрдам берилишига кўмаклашиш, зарур моддий ресурсларни етказиб берилишини ташкиллаштириш ҳамда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши депутатлари ташкилот, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимларидан иборат Секторлар кесимида ишчи гуруҳи тузилсин ва таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳи тузилсин ва таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
4. Ишчи гуруҳи  (Э.Бобоқулов ва А.Мейлиев):
- маҳалла фуқаролар йиғинларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам бериш;
- деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш, шунингдек, соҳага оид муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
- халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларини ўрганиш ва муҳокама қилишда амалий ёрдам бериш;
- деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш;
- кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва парваришлашда ёрдам берилиши ҳамда бу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатишни ташкил этиш;    
- деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
- ерлардан самарали фойдаланаётган томорқа ер эгаларини рағбатлантириш борасидаги мавжуд механизмларни самарали татбиқ этилишини ташкил қилишга кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари (У.Абдурахмонов, Ф.Элмуродов, Ф.Жуманов, А.Мейлиев, Ў.Мухаммадиев, Ф.Боботов, Қ.Ғаниев, А.Келдиев)  ўн кун муддатда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланмагани учун жавобгарликни янада кучайтириш юзасидан туман ҳокимлигига таклиф киритсин.
6.  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:
- деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалардан самарали фойдаланмаётган ер эгалари билан тушунтириш ишларини олиб бориш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш масалаларини халқ депутатлари  туман Кенгаши сессиясида муҳокама қилиб бориш;
- деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши домий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси              Х.Джураев




O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR