Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Депутатлар томонидан кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда

--- 01-май, 20:019 1 418
Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати халқимиз қадриятларига ҳамоҳанг ташаббус бўлди.
Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутатлари Фарход Жуманов ва Хосият Соатовалар “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилаётган озиқ-овқат махсулотларини эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилалрага етказишда алоҳида фаоллик кўрсатмоқда. Бугун депутатлар Хумо, Кўктош, Чоршанба, Обод, Янгиқурилиш ҳамда Чоштепа маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат жамланмасини етказишди.
Карантин сабабли вақтинча ишсиз ва даромадсиз қолган оилаларни аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқдик. Шундан сўнг уларнинг эҳтиёжларига қараб доимий ва мавсумий ишга йўналтиряпмиз, дейди Ф.Жуманов.

Депутатимиз ва уларнинг бир неча нафар ёрдамчилари айни кунларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда уйма-уй юриб, хонадон соҳиблари билан учрашиб, карантин даврида муҳим бўлган барча талабларга амал қилиш, томорқалардан самарали фойдаланишга оид тегишли тавсияларни бериб, бепул кўчатларни ҳадя этмоқдалар. Бу каби хайрли ишлардан эса фуқароларимиз беҳад мамнун.

Меҳнатсевар халқимиз уйда ўтириб ҳам даромад топишни яхши биладилар. Карантин даврида мана шундай қобилиятларини намоён этаётган халқимиз билан фахрлансак арзиди.
- Эҳтиёжманд оилаларнинг ўз томорқасида етиштирилган маҳсулотлари оила бюджетига мадад бўлсин. Сайловчиларим саломатлиги учун ҳам кафолатли бўлган озиқ-овқатни истеъмол қилсин. Мақсадим битта, Президентимиз бошлаган хайрли ишларга ҳисса қўшишдир, - дейди депутат Х.Соатова.

Давлатимиз раҳбари қайси соҳага эътибор бермасин, энг аввало бу оддий одамлар учун қай даражада аҳамият касб этишини ўйлайдилар. Пандемия сабаб бутун дунёдаги муқаррар иқтисодий инқироздан имкон қадар талафотларсиз чиқишга эътибор қаратганларида ҳам, аграр соҳани ривожлантириш бўйича ташаббусни илгари сурганларида ҳам нечоғли ҳақ бўлганларини даврнинг ўзи исботлаб бормоқда.

Бундан кўринадики, давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси, айниқса рамазон ойи ташрифида бирдамлик, жипслик, аҳллик ва шукроналик билан иш кўриш, айниқса, ён-атрофимиздаги ёрдамга муҳтож инсонларга кўмаклашиш каби миллий фазилатларимиз равнақ топишига хизмат қилмоқда.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR