Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

--- 21-мар, 12:139 1 313

21 март Наврўз  куни муносабати билан Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов томонидан хайрия тадбири ташкил этилди. 

Адолат социал демоктарик партияси депутати Фарход Жумановга   “Обод”  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собир Тураев ва маҳалла оқсақоли Обидхон Қурбоновлар ҳамрох бўлишди. Маҳаллий Кенгаш депутати ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган “Обод” маҳалласида яшовчи 100 га яқин фуқароларга тиббий ниқоб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
Маҳалламизда  6075 дан зиёд фуқаролар истиқомат қилади. Бугун Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов маҳаллада истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган фуқаролар хонадонига бориб улар билан суҳбатлашиб, озиқ-овқат махсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатиб чиқди. Бу каби хайирли ишлар албатта кўнгли ўксик, ижтимоий ҳимояга мухтож инсонлар учун байрам совғаси бўлди, десак янгилшмаган бўламиз, - дейди маҳалла раиси Собир Тураев.
Мамлакатимизда эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий Кенгаш депутати томонидан амалга оширилган хайрия   тадбири ана шундай юксак инсоний фазилатларни ўзида мужассам этди.
- Мен депутатимиз Фарход Жуманов томонида кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан жуда хурсандман, - дейди "Обод" маҳалласида истиқомат қилаётган Озод Ахмедов. – Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, Фарход Жуманов доимо мендан хабар олиб туради. Ҳаётий қизиқишларим билан ўртоқлашиб, муаммоларим бўйича фикрлашадилар  







Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР