Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!!!

--- 05-июн, 19:439 1 045

1. Савол: Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берсангиз?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берилган бўлиб, фаолиятини унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
2. Савол: Вилоятлараронодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берсангиз?
Жавоб: Фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳудудида олиб борадиган ташкилот вилоятлараронодавлат нотижорат ташкилоти деб аталади. 
3. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотиалоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш деганда нимани тушуниш мумкин?
Жавоб: Юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинманинг тегишли ҳудуддаги ваколатларини адлия органлари томонидан алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотларни Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш йўли билан расмий равишда тасдиқлаш ҳисобланади.
4. Савол: Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси қандай ташкилот?
Жавоб: Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси ҳисобланади.
5. Савол: Республика нодавлат нотижорат ташкилоти деганда қандай ташкилот тушунилади?
Жавоб:Фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ташкилот нодавлат нотижорат ташкилоти Республика нодавлат нотижорат ташкилоти деб эътироф этилади. 
6. Савол: Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали қанақа ташкилот? 
Жавоб: Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг барча функцияларини (ёки уларнинг бир қисмини) амалга оширадиган, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот эканлиги белгиланган. 
7. Савол: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қайси нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказади?
Жавоб: Халқаро, республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида нодавлат нотижорат ташкилотиларни давлат рўйхатидан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
8. Савол: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан қайси турдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилади?
Жавоб: Фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларни, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, алоҳида бўлинмаларни, шу жумладан халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилот ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўяди.
9. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширмоқчиман, қўшним томонидан мен рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти номи билан бир хил бўлган нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширишини маълум қилди. Иккита нодавлат нотижорат ташкилоти бир хил номда рўйхатдан ўтиши мумкинми, англашилмовчиликларни келтириб чиқармайдими? 
Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг туридан қатъий назар айнан бир номдаги ННТни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушган ҳолларда бошқалардан олдинроқ ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Шу сабабли Сиз биринчи бўлиб ариза топширсангиз Сизда нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда устунликҳуқуқи бўлади.

Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Худайбердиев жавоб берди. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR