Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Фермернинг ери олиб қўйилди: бунга сабаб нима?

--- 08-июн, 12:349 1 651

Қашқадарё вилояти иқтисодий-ижтимоий ҳаётида Чироқчи туманининг ўз ўрни бор. Қолаверса, туманда 2000дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолият юритиб, имконқадар мамлакат ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Аммо, сўнгги вақтларда Меҳнатобод ҳудудидаги фермерлардан бири турли сайтларга мурожаатлар қилиб “ҳақиқат” изламоқда. У ўзига берилган ер майдонларининг асоссиз олиб қўйилишидан нолимоқда. 
“Дурсун илғори” ф/х иш бошқарувчиси Алишер Пардаевнинг сўзларига кўра, у 2019 йил февраль ойидан бошлаб мазкур фермер хўжалигини бошқариб келади. 
Унинг айтишича, 2019 йилги пахта ва ғалла режасини 113 ва 117 фоизга бажарилган ва давлат ташкилотларидан қарздорлиги йўқ. Алишер Пардаевнинг таъкидлашича, фермер хўжалиги ер майдони маҳаллий Кенгаш сессиясига киритилиб, заҳирага қайтарилган. Бу ишларда ММТП ва фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддиларини фермер асосий айбдор деб таъкидламоқда.  Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Мейлиевнинг сўзларига кўра, А.Пардаев 20 гектар пахта шарномаси қилиш керак бўлган бўлса, 10 гектарга шартнома қилган умумий сувли ер майдони 53.9 гектар шундан 33 гектарига ғалла шарномасини имзолаган. Қолган ер майдони эса...?
“Дурсун илғори” фермер хўжали тугатилгандан сўнг, туман ҳокимлиги ерни бутунлай захирага олиб, бошқа даъвогарларга топширган. 

Фермернинг ери олиб қўйилди: бунга сабаб нима? 

2020 йилнинг 18 март санасида туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агроинспекция, Ер ресурслари, Меҳнатобод ММТП ва Буронжуз маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда фуқаролар Б.Тонгаторов, К.Жуманов, Ч.Самадовлар ҳолислигида ҳамда “Дурсун илғори” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси А.Пардаев иштирокида фермер хўжалиги сувли ер майдонларида мониторинг кузатуви ўтказилади.
Ишчи гуруҳ ва ҳолислар иштирокида ўтказилган мониторинг тадбирида фермер хўжалиги томонидан ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолати аниқланади. Демак, А.Пардаев бошқарувидаги фермер хўжалиги ер майдонида 2020 йил ҳосили учун 17 гектар майдонда сувли ғалла экиш режалаштирилган бўлса, амалда 43.8 гектар ер майдонида ғалла экини экилганлиги аниқланди. Бу режага нисбатан 26.8 гектар ерга ортиқча ғалла экини ўзбошимчалик билан экилганлигини кўрсатади. 

Хўш фермер нега бўндай қилди? А.Пардаев ортиқча ўзбошимчалик билан экилган ғаллани ўрим-йиғим вақтида ўзлаштириш ёҳуд режа бажарилмаса уни ёпишда ишлатиш ёҳуд фермер таъкидлаганидек, 23 нафар ишчи-хизматчиларига йиллик ойлик сифатида дон тарқатишни мақсад қилган бўлса ажаб эмас. 
2019 йил “Дурсун илғори” фермер хўжалиги давлат режасини ошириб бажарганлиги маълум. Ишчи гуруҳ томонидан режа бажарилиши очиқлади. Демак, А.Пардаев давлат режасини 67.9 гектар сувли майдони бўлган ҳолда,   10 гектарига чигит экиб, пахта ҳосили етиштирган ва 24.6 гектар сувли ердан шартнома тузмасдан фойдаланган.  
Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ғалла экинида белгиланган режадан ташқари қўшимча экин экканлигини тушуниш мумкиндир. Бироқ, миллий бойлигимиз бўлган оқ-олтин пахта режасини фермер қандай бажаришни "режа" қилган экан. Бу томони бизга қоронғу. 
2020 йил пахта ҳосили учун 36.9 гектар чигит экиш ражалаштирилган бўлсада, амалда А.Пардаев 13 гектар ерга 20 центнердан жами 26 тонна шартнома режасини ўзи тўлдириб, ММТП раиси Х.Жумановга ташлаб кетганлигини қандай изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, фермер яна 2.5 гектар сувли майдонда мутлақо режага киритилмаган нўхат экини экиб, даромад олишни режа қилганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. 
Шунингдек, фермер хўжалигига ажратилган 1.3 гектар боғ ва 8.9 гектар узумзор ер майдонларида қилиниши зарур бўлган агротехник тадбирлар ўтказилмасдан қаровсиз қолдирилган.  Мақъбуллаштириш вақтида “Дурсун илғори” фермер хўжалиги таркибига киритилган фермер хўжаликлари ишчи-хизматчиларининг бирортасини А.Пардаев иш билан таъминламаган. Ҳатто, собиқ ишчи-хизматчилар томонидан ўз ҳисобларидан бажарилган сарф-ҳаражатлари фермер томонидан ҳисоб-китоб қилинмаган. Оқибатда А.Пардаевдан норози бўлган ишчи-хизматчилар фермер устидан турли ариза ва шикоятларни такрор ва такрор ёзишига сабаб бўлган. Бир сафар “Дарё” мухбири Отабек Қўлдошов томонидан журналистик суруштирув ҳам ўтказилган эди. 
Ўзим хон кўланкам майдон деб шунга айтишса керакда. Фермер ўз билганидан қолмай давлат режасини бажаришда турли қинғир йўлларни босиб ўтишни мақсад қилганлиги шундоқ кўриниб турибди. А.Пардаевнинг ОАВга қилган видеомурожаатида ММТП раиси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган. Ҳатто, аудиоёзувларни ҳам тақдим этган. Бу ерда ММТП ва фермер ўртасида қандай келишмовчилик бор. Бунга ММТП раиси изоҳ берди(
видео).

Муаммонинг ўзаги нимада?
Фермернинг ердан самарасиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланишига фермер хўжалиги ишчилари нима дейди(
видео). 

Маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига “Дурсун илғори” фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида киритилган масаланинг моҳиятига эътибор қаратишни жоиз топдик. Фермер хўжалиги ер майдонига келадиган ариқ ва зовурлар тозаланмаганлиги, агротехник тадбирларнинг деярли ўтказилмаганлиги оқибатида тайёр сувли ер оборотдан чиқиб кетишига сабаб бўлган. Шундоқ “Кўктош” канали этагида турган фермер хўжалиги сувли ер майдонларига келган ариқ ва зовурларни қўл ва техника кучи ёрдамида тозалаш орқали фермер хўжаликнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш имкони бўлсада, ишни тўғри йўлга қўймаслик ва ишчиларни ишдан бўшатиш натижасида вазият издан чиққан. 

Ўрганишларимиз натижасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Хулоса чиқариш сиздан. Бу масалада ким ҳақ, ким ноҳақ ўзингиз баҳо беринг.!
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR