Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Сел тошқинлари натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган кўприк: Тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилмоқда

murojaatlar 25-мар, 09:329 641
Жорий йилнинг 15 март кунидан 16 март санасига ўтар кечаси тунги соат 01:00 лар атрофида Чувуллоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган Қумдарё дарёси устига маҳаллий аҳоли томонидан 2014 йилда маҳаллада яшовчи 1976 йилда туғилган йигитлар  ташаббуси билан ҳашар йўли орқали узунлиги 42 метр ва эни 2,5 метр бўлган лойиҳа ҳужжатларисиз, қурилиш талабларига жавоб бермайдиган қўлбола усулда қурилган кўприк дарёга келган сел сувлари натижасида кўприкнинг асос кўратиб турувчи устунлари чўкиши натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган. 
Кўприк фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келгандан сўнг Чувиллоқ қишлоғига олиб келувчи йўл ёки кўпиклар буткул ёпилиб қолмади. Аксинча, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган мазкур кўприкдан 1,5 км юқорида ва 3 км масофада Қумдарё дарёси устига ўрнатилган  кўприклардан бугун аҳоли фойдаланиб келинмоқда. Маълумот ўрнида баҳорги ёғингарчилик ва сел тошқинлари кузатиладиган мавсумдагина Қумдарё дарёсига сув келади ва йил давомида бошқа бу каби ҳолатлар кузатилмайди

Маскур таббий офат натижасида кўприкка етказилган зарар тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Тез орада ўрганиш натижаларини сизга маълум қиламиз.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR